Бўстонлиқ туманида “Мафтункор ранглар жилоси – 2026” тадбири бўлиб ўтди

         Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

       Ана шундай эзгу ташаббуслар доирасида Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” дам олиш масканида “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида 7–17 ёшли ногиронлиги бўлган болалар иштирокида “Мафтункор ранглар жилоси – 2026” тадбири бўлиб ўтди.

       Тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 28 нафар бола иштирок этди. Дастурдан расм чизиш ва шахмат бўйича мусобақалар ўрин олди. Танловлар якунига кўра, барча иштирокчилар ғолиб сифатида эътироф этилиб, дипломлар ҳамда ноутбук, китоб, смарт соат каби қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

      Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Мираброр Усмонов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди ногиронлиги бўлган ҳамда даволанишга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий ва хайрия лойиҳаларида фаол иштирок этиб келмоқда .

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan