2026 йил 15 март куни Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усманов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ўсмирлар ўртасида «Ёруғ келажак» номли парашахмат турнири бўлиб ўтади. Ушбу турнир ёшлар ўртасида шахмат спортини оммалаштириш, имконияти чекланган ўсмирларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган. Мусобақа иштирокчилари нафақат ўз маҳоратларини намоён этиш, балки янги дўстлар орттириш, ўзаро тажриба алмашиш ва руҳий қўллаб-қувватлаш муҳитини ҳис этиш имкониятига эга бўладилар. «Ёруғ келажак» парашахмат турнири меҳр-оқибат, илҳом ва тенг имкониятлар ғоясини ўзида мужассам этган муҳим ижтимоий ташаббус сифатида ташкил этилмоқда.