



Усмонов Жаҳонгир Мираброрович бир неча йиллардан буён соғлиғи чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларда матонат, некбинлик ва ўзига бўлган ишончни орттиришга кўмаклашмоқда. Кўпчилик учун бу жамиятда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун туртки бўлди. Бу Жаҳонгир Мираброровичнинг жамият, айниқса, ногиронлар ва ижтимоий ёрдамга муҳтожлар олдидаги хизматларининг муносиб эътирофидир.
Усмонов Жаҳонгир Мираброровичга муҳим ва олижаноб ишларида янада муваффақиятлар тилаймиз.