
11-15 август куналари Тошкентда таниқли давлат арбоби, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти, марҳум Мираброр Усманов хотирасига бағишланган футбол бўйича “MIRABROR USMANOV MEMORIAL CUP-2023″ халқаро хотира турнири бўлиб ўтади.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу турнирда Ўзбекистон, Черногория, Саудия Арабистони ва БАА ўсмирлар терма жамолари иштирокида учраувлар бўлиб ўтади.
Ўтмишни ёд этиб, бўлажак футбол юлдузларининг ўйинидан баҳраманд бўлинг!