“Ezgu maqsad” халқаро хайрия жамоат фонди номи ўзгарди

Давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, ибратли ижтимоий фаолияти билан Ватанимиз мустақиллигига, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссасини ҳисобга олиб, давлат ва жамият арбоби Мираброр Зуфарович Усманов хотирасини абадийлаштириш мақсадида, “Ezgu maqsad” халқаро хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши томонидан 2023 йил 16 мартда 6 – 46-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан “Ezgu maqsad” халқаро хайрия жамоат фондининг номи Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди деб ўзгартирилди ҳамда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб тегишли гувохнома олинди. Фонд ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ–3135-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажаришда, яъни аҳолининг ижтимоий, молиявий кўмакка муҳтож бўлган қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишини давом эттиради.