
Жорий йилнинг 28-феврал куни бўлиб ўтган “Ezgu maqsad” халқаро ҳайрия жамоат фондининг Бошқаруви йиғилишида фонд ижрочи директори лавозимига Илхамджанов Даврон Нигматович номзоди тайинланди. Илхамджанов Даврон Нигматович узоқ йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлиб, бир қатор масъулиятли лавозимларда, давлат бошқаруви органларида фаолият юритган. Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар бу лавозимда Фонд ташкил этгандан буён ижрочи директор вазифасида Шарипова Камола Кадировна ишлаб келган эди.Маълумот учун, “Ezgu maqsad” халқаро ҳайрия жамоат фонди мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3135-сон қарорига асосан ташкил этилган. Бугунги кунда фонд аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилишида, шунингдек, ҳимояга мухтож қатламларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни реабилитация қилиш даражасини ошириш ҳамда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла қонли иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолият юритмоқда.