«Ёруғ келажак» турнири — чексиз салоҳият

Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёрқин келажак” парашахмат мусобақаси кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Турнир рапид шахмат форматида, швейтсарча тизим асосида 9 турдан иборат тарзда ўтказилиб, якунига кўра энг кучли иштирокчилар аниқланди. Мусобақада қарийб 100 нафар иштирокчи қатнашиб, улар юқори даражадаги тайёргарлик, стратегик фикрлаш ва ғалабага интилишни намоён этдилар.

Мусобақа ғолиблари:

10 ёшгача бўлганлар тоифасида:

1-ўрин — Фахриддинова Юлдузхон

2-ўрин — Яқубжанов Отабек

3-ўрин — Хайрулин Эмилиан

14 ёшгача бўлганлар тоифасида:

1-ўрин — Бахтиёров Хусан

2-ўрин — Эргашов Нурмуҳаммад

3-ўрин — Маҳмудов Суннатилло

18 ёшгача бўлганлар тоифасида:

1-ўрин — Нормўминов Уралбек

2-ўрин — Аҳмадхонов Аббосхон

3-ўрин — Турғунбоев Сардор

Мусобақа ёшларнинг нафақат шахмат маҳоратини, балки ирода, мантиқий тафаккур ва ғалабага бўлган ишончини ҳам намоён этди. Барча иштирокчилар Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди томонидан совғалар билан тақдирланди, асосий ғолиблар эса моноблок, телевизор ва планшетлар билан мукофотланди. Турнир якунида барча иштирокчилар учун ифторлик дастурхони ҳам ташкил этилди. Бу эса Рамазон ойининг файзу баракаси, меҳр-оқибат ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлади.

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan