3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия лойиҳаси

Мираброр Усмонов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларда тарбияланаётган ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида болалар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Унда кам таъминланган оилалардан бўлган 120 дан ортиқ ногиронлиги бор болалар комплекс ва чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, айрим болаларга қўшимча тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан жарроҳлик амалиётларини ташкил этишда Фонд томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади — болалар учун сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни самарали даволашга кўмаклашишдан иборат.

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan