Бугун Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди. Учрашув юксак ҳурмат ва самимият муҳитида ўтди.
Ташриф доирасида Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Усманов Жаҳонгир Мираброрович «Фидоий Ватанпарвар» кўкрак нишони билан, ижрочи директори Илхамжанов Даврон Нигматович эса «VETERAN» бирлашмаси олдидаги хизматлари учун медали билан тақдирланди.
Ушбу мукофотлар Ўзбекистондаги ветеранлар ва ногиронларга кўрсатилаётган кўп йиллик ҳамкорликни эътироф этиш рамзи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Фонд ижтимоий ҳимояга мухтож ва кам таъминланган аҳоли қатламларининг сифатли тиббий ёрдам олишларида кўмаклашиб келмоқда.