3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Энг кўп эҳтиёж сезадиганларга ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ва эътибор!

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Мираброр Усмонов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан кам таъминланган оилалардаги ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ижтимоий ташаббус амалга оширилди.  Лойиҳа доирасида болаларга бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Унда  120 дан ортиқ кам таъминланган оилалардаги ногиронлиги бор болалар тўлиқ ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик натижаларига кўра, баъзи болаларга Фонд кўмаги орқали жарроҳлик амалиётларни ўтказишда қўшимча ёрдам кўрсатилди.

 Лойиҳанинг мақсади — тиббий ёрдамнинг қолаверса, сифатини ошириш, эрта аниқлаш, олдини олиш ва ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш.

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan