Икки ёшли Акрамжонов Абдулборий туғма юрак нуқсони — қоринчалараро тўсиқ нуқсони (ДМЖП) ташхиси билан дунёга келган. Унинг ҳаёти учун муҳим бўлган юрак жарроҳлиги Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида муваффақиятли амалга оширилди. Бу жарроҳлик амалиёти Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фондининг молиявий ёрдами орқали амалга ошди. Фонднинг кўмаги туфайли Абдулборийнинг юраги соғлом ура бошлади ва у энди тўлақонли, бахтли болалик сари қадам қўйди.