Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган олти ёшли Муҳаммадсодиқ Номонов Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига болага соғлом ҳаёт қайтиш имконияти яратилди.