«Ёрқин келажак парашахмат турнири»: Чексиз имкониятлар майдони!

Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёруғ келажак” парашахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Турнир рапид шахмат ё‘налишида, швейтсарча тизим асосида ўтказилиб, 9 тур давомида энг кучлилар аниқланди. Мусобақа нафақат шахмат маҳоратини, балки ирода, мантиқий тафаккур ва сабрни синаб кўриш майдони бўлди. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, ёшлар чексиз интеллект ва ғалабага бўлган ишончини намойиш этдилар. Иштирокчиларнинг ҳар бири алоҳида совғалар билан тақдирланди, асосий совриндорлар эса моноблок, телевизор ва планшетлар билан мукофотланди. “Ёруғ келажак” мусобақаси яна бир бор шуни кўрсатди: чекланган имкониятлар – бу чегаралар эмас, аксинча чексиз интеллект ва ғалабага бўлган ишончдир!