Фонд тахикардия билан оғриган болага соғлом келажак топишга ёрдам берди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 7 ёшли бола тахикардиядан азият чеккан– юраги жуда тез уриб, ўйнашга, ўқишга ва болаликдан шунчаки завқ олишга тўсқинлик қилган. Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия фонди туфайли болада зарур амалиёт ўтказилди. Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли ва у энди болалик гаштидан бахраманд бўлади. Биз болаларга бахтли табассум ҳадя этишда давом этамиз!