Биз болаларга бахтли табассум ҳадя этишда давом этамиз!

 Яна бир юрак соғлом ҳаётга қайтди!

Фарғона вилояти Данғара туманида яшайдиган Рустамов Муҳаммадамин  (2021 йилда туғилган) «Тетрада Фалло» (туғма юрак нуқсони) билан курaшди. Мираброр Усманов халқаро хайрия фонди кўмагида у Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт марказида муваффақиятли операция қилинди ва энди соғлом ҳаёт кечиради!