«Ёруғ келажак» шахмат турнири: Чексиз имкониятлар!

Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёруғ келажак” парашахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Турнир рапид шахмат йўналишида, швейцарча тизим асосида ўтказилди.

“Ёруғ келажак” мусобақаси яна бир бор шуни кўрсатди: чекланган имкониятлар – бу чегаралар эмас, аксинча чексиз интеллект ва ғалабага бўлган ишончдир!