Мираброр Усмоновга мангу хотира

Бугун, 2025-йил 15-март Мираброр Зуфарович Усмонов вафот этганига олти йил тўлди. Аммо, бундай одамлар абадий кетишадими? Юраги ўз юрти билан ҳамнафас урган, умри эзгу ишларга, ўзгалар ҳақида қайғуришга тўла инсонни унутиш мумкинми?

У нафақат атоқли давлат арбоби ва нафақат раҳбар ва ташкилотчи, у қалби кенг, чинакам ватанпарвар инсон эди. Мираброр Зуфарович учун Ўзбекистон фаровонлиги ва халқининг, келажаги ҳамма нарсадан устун эди.

Унинг ҳар бир сўзи, ҳар бир қарори одамларга бўлган самимий муҳаббатдан иборат эди. У ёшларни юрт келажаги деб билиб ва уларнинг камол топиши учун имконият яратишга интилди. У фахрийлар, спортчилар, муҳтожларга қайғурарди ҳамда юртнинг кучи бирликда, бир-бирига бўлган ғамхўрликда ва қийналаётганларни қўллаб-қувватлаш зарур эканлигини яхши тушунар эди.

Мираброр Зуфарович ҳар бир ишни қойил қилгувчи инсон эди. 

У масъулиятдан, қийинчиликлардан қўрқмади, осон йўлларни қидирмади. У меҳнат қилган йиллар давомида иқтисодиёт, спорт, ижтимоий соҳа ривожига улкан ҳисса қўшди. Айнан унинг меҳнати туфайли Ўзбекистон жаҳон миқёсида тан олинди, минглаб инсонлар муносиб ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлди.

Ушбу хотира у қолдирган мукофотлар, унвонлар эмас, балки одамлар қалбидаги, унинг меҳрибонлиги, ҳикматли сўзлари, қўллаб-қувватлаш, илҳомлантириш, тўғри йўлга йўналтириш қобилиятининг хотирасидир.

Бугун, олти йил ўтиб, биз уни шунчаки эслаб қолмаймиз – биз Мираброр Зуфарович яратган ҳамма нарсада, ҳусусан, ўз номи билан аталган Халқаро хайрия жамоат фонди ишларида, спортчиларнинг муваффақиятларида ва ўзи ёрдам берган инсонлар ҳаётида унинг мавжудлигини ҳис қиламиз.

Унга ўхшаган одамлар йўқолиб кетмайди. Улар шукрона қалбларда, эзгу ишларда, ёрқин хотираларда яшашда давом этмоқда.

Мираброр Зуфаровичнинг оҳирати обод бўлсин. Унинг номи доимо севги ва ҳурмат билан тилга олинсин иши бардавом бўлсин!

Буюк инсоннинг хотираси мангу яшасин!