Хотирлаш куни

МИРАБРОР УСМАНОВ НОМЛАРИ ХОТИРАМИЗДА АБАДИЙ ЯШАЙДИ

Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди пойдеворининг асосчиси ва ташаббускори давлат ва жамият арбоби Мираброр Зуфарович Усманов вафот этганларига 5 йил вақт ўтган бўлсада (2019 йил 15 март), ушбу инсоннинг давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фаолияти билан Ватанимиз мустақиллигини, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-

эътиборини юксалтириш, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишига қўшган катта ҳиссалари бизнинг хотирамизда абадий бўлиб қолади.

М.З.Усманов ўз иш фаолиятини 1961 йилда оддий ошпаз шогирдлигидан бошлаб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси савдо вазири (1990-1992 йй.), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (1994-2005 йй.), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор (2005-2019 йй.) лавозимларида ишлаб келганлар.

Бундан ташқари, меҳнат фаолияти давомида республикамизнинг муҳим жамоат ташкилотларида, шу жумладан, Ўзбекистон футбол федерацияси раиси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси, Ўзбекистон олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш фонди бошқаруви раиси, Марказий Осиё футбол конфедерацияси раиси лавозимларида ишлаб, юртимиз равнақи ва шон-шухратини оширишга улкан ҳисса қўшганлар.

Давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, ибратли ижтимоий фаолияти билан Ватанимиз мустақиллигини, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ М.З.Усманов 1995 йилда – “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2007 йилда – “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 2011 йилда – “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2016 йилда – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси ва 2017 йилда – “Дўстлик” ордени билан тақдирланганлар.

Шунингдек, М.З.Усманов халқаро ташкилотлар томонидан 2014 йилда Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) “Хизматлари учун” ордени ва Осиё олимпия 

Республикамиз равнақи ва шон-шуҳратини оширишда Мираброр Зуфарович Усманов қўшган ҳиссаларини инобатга олган холда, уларнинг номини абадийлаштириш мақсадида, “Ezgu maqsad” хайрия фондининг номи Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фондига ўзгартирилган. 

Фонд 2017 йилда ташкил этилган кунидан бошлаб шу кунгача аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятнинг етарлича ҳимоя қилинмаган ва эхтиёжманд қатламларини мақсадли қўллаб-қувватлаш, уларга ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилишида, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни реабилитация қилиш даражасини ошириш ва мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича ўз фаолиятини юритиб келмоқда. 

Мираброр Зуфарович Усманов хаёт давомида амалга оширган ишлари ва васиятлари асосида ҳамда Фонд иш фаолиятида кўзлаган эзгу мақсадлари албатта давом эттирилади. 

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan