Яна бир қутқарилган юрак!

Ўзбекистонда илк маротаба болалар кардиожарроҳлиги бўйича энг мураккабларидан бири ҳисобланган “Озаки” операцияси, яъни инфекцион эндокардит билан оғриган бола юрагининг аорта клапанида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операцияни Украиналик мутахассис, болалар кардиожарроҳи Александр Сергеевич Головенко амалга оширди.

11 ёшли болада жиддий юрак муамолари бор эди ва туғма юрак нуқсони кузатилган, 3-даражали бикуспидал аорта клапани, инфекцион эндокардит, аорта клапани вегетацияси, кўтарилган бўлинма аневризмаси 38 мм, ЛП ва ЛЖ дилатацияси 292 мл.Операция муваффақиятли ўтказилди.

Операциянинг барча ҳаражатлари Мираброр Усманов номидаги халқаро ҳайрия жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.