«Ёруғ келажак» парашахмат турнири бўлиб ўтади
2026 йил 15 март куни Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усманов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ўсмирлар ўртасида «Ёруғ келажак» номли парашахмат турнири бўлиб ўтади. Ушбу турнир ёшлар ўртасида шахмат спортини оммалаштириш, имконияти чекланган ўсмирларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат …
