Видео галерея Уз

Яна бир қизча соғлом ҳаёт кечириш имкониятга эга бўлди!

Хайрихоҳлик ва ёрдамнинг кучига ишониш ҳақиқий мўъжизаларни яратади. Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ёрдами билан 7 ёшли қиз қизалоқда туғма юрак касаллиги бартараф этилди. Жарроҳлик амалиёти  EZGU NIYAT клиникасида ўтказилди, уни муваффақиятли тарзда болалар кардиохирурги Инагамов Суръат Акрамжанович амалга оширди. Ҳозирда боланинг ҳолати қониқарли, тикланиш жараёни муваффақиятли давом этмоқда. Биз болаларга умид ва бахтли табассумлар тақдим …

Яна бир қизча соғлом ҳаёт кечириш имкониятга эга бўлди! Read More »

Фонд ёрдам берган болаларнинг ота-оналаридан миннатдорлик сўзлари

         Ҳар бир ёрдам ҳикояси — бу шунчаки ҳисоботдаги сатрлар эмас, балки боланинг тақдири, оиланинг яхшиликка ишончи пайдо бўлганлигидир . Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ана шундай ҳикояларнинг бир қисмисига айланганидан фахрланамиз. https://www.youtube.com/watch?v=lI1UeEsFkag

Соғлом келажак сари умид: Абдулборийнинг юрагидаги муваффақиятли амалиёт

      Икки ёшли Акрамжонов Абдулборий туғма юрак нуқсони — қоринчалараро  тўсиқ нуқсони (ДМЖП) ташхиси билан дунёга келган. Унинг ҳаёти учун муҳим бўлган юрак жарроҳлиги Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида муваффақиятли амалга оширилди.  Бу жарроҳлик амалиёти  Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фондининг молиявий ёрдами орқали амалга ошди. Фонднинг кўмаги туфайли Абдулборийнинг юраги …

Соғлом келажак сари умид: Абдулборийнинг юрагидаги муваффақиятли амалиёт Read More »

Муҳаммадсодиқнинг янги ҳаёти: Мираброр Усмонов номидаги фонд кўмагида юрак жарроҳлиги амалиёти

        Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган олти ёшли Муҳаммадсодиқ Номонов Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига болага соғлом ҳаёт қайтиш имконияти яратилди. https://www.youtube.com/watch?v=5jpxGyqO7R4

Фонд тахикардия билан оғриган болага соғлом келажак топишга ёрдам берди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 7 ёшли бола тахикардиядан азият чеккан– юраги жуда тез уриб, ўйнашга, ўқишга ва болаликдан шунчаки завқ олишга тўсқинлик қилган. Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия фонди туфайли болада зарур амалиёт ўтказилди. Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли ва у энди болалик гаштидан бахраманд бўлади. Биз болаларга бахтли табассум ҳадя этишда давом этамиз! https://www.youtube.com/watch?v=4V601LaOM4U

Биз болаларга бахтли табассум ҳадя этишда давом этамиз!

 Яна бир юрак соғлом ҳаётга қайтди! Фарғона вилояти Данғара туманида яшайдиган Рустамов Муҳаммадамин  (2021 йилда туғилган) «Тетрада Фалло» (туғма юрак нуқсони) билан курaшди. Мираброр Усманов халқаро хайрия фонди кўмагида у Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт марказида муваффақиятли операция қилинди ва энди соғлом ҳаёт кечиради!

«Ёруғ келажак» шахмат турнири: Чексиз имкониятлар!

Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёруғ келажак” парашахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Турнир рапид шахмат йўналишида, швейцарча тизим асосида ўтказилди.

Яна бир қутқарилган юрак!

Ўзбекистонда илк маротаба болалар кардиожарроҳлиги бўйича энг мураккабларидан бири ҳисобланган “Озаки” операцияси, яъни инфекцион эндокардит билан оғриган бола юрагининг аорта клапанида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операцияни Украиналик мутахассис, болалар кардиожарроҳи Александр Сергеевич Головенко амалга оширди. 11 ёшли болада жиддий юрак муамолари бор эди ва туғма юрак нуқсони кузатилган, 3-даражали бикуспидал аорта клапани, инфекцион эндокардит, аорта клапани …

Яна бир қутқарилган юрак! Read More »