Новости фонда Уз

Мираброр Усманов халқаро хотира турнири

Жорий йилнинг 22–28 июл кунлари Тошкентдаги «ЖАР» стадионида анъанавий “Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири” бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Япония ва Саудия Арабистонининг U-23 жамоалари иштирок этади. ЖАР стадионидаги ўйинлар тақвими: 22 июл, 20:00 — Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 25 июл, 20:00 — Саудия Арабистони U-23 – Япония U-23 28 июл, 20:00 — Ўзбекистон …

Мираброр Усманов халқаро хотира турнири Read More »

Бугун биз олийжаноб қалб, мустаҳкам ирода ва бетакрор тақдир соҳибини — Мираброр Усмоновни ёдга оляпмиз.

 У ўз йўлини энг оддий қадамлардан — ошхонада ошпазликдан бошлаган, юксак чўққиларни забт этиб, мамлакатнинг ҳурматли давлат арбобларидан бирига айланди. Унинг асосий ютуғи — ватанига хизмат қилган йиллар давомида халқ муҳаббати ва ва самимий ҳурматидир.  Мираброр Усмонов Ўзбекистонда спорт ривожига улкан ҳисса қўшди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан замонавий спорт мажмуалари барпо этилди, ёшлар учун жисмоний тарбия …

Бугун биз олийжаноб қалб, мустаҳкам ирода ва бетакрор тақдир соҳибини — Мираброр Усмоновни ёдга оляпмиз. Read More »

«Мафтункор ранглар жилоси – 2025» кўтаринки кайфиятда ўтди

        2025 йил 28 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” дам олиш масканида “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида 7—17 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси – 2025” номли республика танлови бўлиб ўтди. Тадбир илиқ ва илҳомлантирувчи муҳитда ўтди. Танлов доирасида расм чизиш беллашувлари, санъат кўргазмаси ҳамда шахмат мусобақалари ташкил этилди.     …

«Мафтункор ранглар жилоси – 2025» кўтаринки кайфиятда ўтди Read More »

«Ёруғ келажак» шахмат турнири: Чексиз имкониятлар!

Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшлар ўртасида “Ёруғ келажак” парашахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Турнир рапид шахмат йўналишида, швейцарча тизим асосида ўтказилди.

Мираброр Усмоновга мангу хотира

Бугун, 2025-йил 15-март Мираброр Зуфарович Усмонов вафот этганига олти йил тўлди. Аммо, бундай одамлар абадий кетишадими? Юраги ўз юрти билан ҳамнафас урган, умри эзгу ишларга, ўзгалар ҳақида қайғуришга тўла инсонни унутиш мумкинми? У нафақат атоқли давлат арбоби ва нафақат раҳбар ва ташкилотчи, у қалби кенг, чинакам ватанпарвар инсон эди. Мираброр Зуфарович учун Ўзбекистон фаровонлиги ва …

Мираброр Усмоновга мангу хотира Read More »

Янги йилингиз муборак бўлсин

Ўтаётган йил муҳим воқеаларга, жамоавий ишларимиз ва ютуқларимизга, ёрдамга муҳтож инсонларга қўл узатган самимий дақиқаларга бой бўлди. 🤝 Биз билан бирга бўлган ҳар бир кишига, қадриятларимизни қўллаб-қувватлаган, аҳолининг ижтимоий заиф  қатламларни қўллаб-қувватлаш, етим болалар, имконияти чекланган инсонларнинг ҳаёт шароитларини яхшилаш каби эзгу миссиямизга ҳисса қўшганингиз учун чин дилдан миннатдорлик билдирамиз. 💙 2025 йил хонадонларингизга тинчлик …

Янги йилингиз муборак бўлсин Read More »

Хотирлаш куни

МИРАБРОР УСМАНОВ НОМЛАРИ ХОТИРАМИЗДА АБАДИЙ ЯШАЙДИ Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди пойдеворининг асосчиси ва ташаббускори давлат ва жамият арбоби Мираброр Зуфарович Усманов вафот этганларига 5 йил вақт ўтган бўлсада (2019 йил 15 март), ушбу инсоннинг давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фаолияти билан Ватанимиз мустақиллигини, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг …

Хотирлаш куни Read More »